ЙТҲ бугун эрта тонгда, соат тахминан 5:00–6:00лар атрофида содир бўлган. Туманнинг Тожикент маҳалласида яшовчи, ҳудуддаги 27-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари экани айтилаётган икки қиз репетиторга кетаётганида уларни машина уриб юборган. ЙТҲ оқибатида ўқувчи қизларнинг иккиси ҳам вафот этган.
ЙТҲда икки ўқувчи қиз ҳалок бўлганини ва улар Тожикент маҳалласидан эканини ушбу маҳалла раиси Kun.uz’га тасдиқлади.
Қоракўлда машина уриб кетиши оқибатида икки ўқувчи ҳалок бўлди
Фикр билдириш
Фикр билдириш