Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан Қоракўл туманида ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги банк филиали томонидан “Ш.О.” МЧЖга янги тўқувчилик дастгоҳларини сотиб олиш мақсадида ажратилган 2 млрд сўм миқдоридаги кредитнинг 68,1 минг АҚШ долларини нақдлаштириб олиб, қолган 124,6 минг АҚШ долларини ўзига тегишли бўлган “Н.Л.” МЧЖга ўтказиб, жиноятини фош бўлишини олдини олиш мақсадида эски яроқсиз дастгоҳларни олиб келганлиги, шунингдек, МЧЖнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботига сохта маълумотлар киритиб, қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.