Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган И.О. фуқаро Б.нинг имзосини сохталаштириб, унинг номидан тижорат банки филиалидан 92,5 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағи эвазига таъминотчи корхона томонидан берилган майда шохли молларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.