Ромитан туманида фермер хўжаликларида ғўза парваришида агротехник тадбирининг бажарилиши, дала четларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши, асалари ва парранда боқиш ишларининг ташкил этилиши бўйича уқув семинари бўлиб ўтди.
Ромитан тумани “Челонғу” ҳудудидаги “Шариф” фермер хўжалиги ҳамда “Боғитуркон” ҳудудидаги “Шухрат Улуғ” фермер хўжалиги дала шийпонларида бўлиб ўтган уқув семинарида Бухоро вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Хуршид Болтаев, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, пахта-ғалла кластери корхоналари ҳамда барча фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Вилоятдан бириктирилган вакил Хуршид Болтаев, туман ҳокими Умеджон Барноевлар сўзга чиқиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва даладан қўшимча даромад олиш мақсадида дала четларига қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши яъни сабзавот, полиз ва кунгабоқар экинларини экиш зарурлиги, ҳар бир фермер хўжалиги даласида камида 50 бош жами туман бўйича 25 минг 100 бош парранда ва 5 қутидан жами 5020 қути асалари уясини ташкил қилишини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, дала ишчилари дам олиши учун барча шароитларни яратиш мақсадида дала шийпонларни мавжудларни қайта таъмирлаш кераклиги айтиб ўтилди.