Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари тўрт чегарачини қўлга олди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, улар Ўзбекистон билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган. Яъни, улар чегарани хавфсиз кесиб ўтишлари учун фуқаролардан пул талаб қилишган, дея таъкидлади хавфсизлик хизмати.
Пул берилмаган тақдирда ҳарбийлар одамларга турли тўсиқларни юзага келтиришган.