Юртимизда тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Лекин, айрим тадбиркорларнинг бизнес режалари иш бермай, банкдан олинган кредитлар суд тартибида ундирилмоқда.
Бюро органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 22.05.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Амиробод Агро чорва Н” ва “Аббосали лидер” МЧЖлардан солидар тартибда жами 1.093.030.000 сўм ундириш, ундирувни гаровга қўйилган МЧЖ раҳбари И.Кадировга тегишли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган “LADA VESTA” автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “LADA VESTA” автомашинаси тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик бартараф қилинмаганда мазкур автомашина электрон савдо майдончаси орқали сотиш учун кимошди савдоларига чиқарилиши ҳақида қарздор огоҳлантирилиб, қонунчиликка мувофиқ муддат берилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси
Қарздорга тегишли “LADA VESTA” хатланди
Фикр билдириш
Фикр билдириш