Шу йилнинг 25 август куни Қарши шаҳар ҳокими Н.Холбоевнинг «Қарши шаҳар ҳокимлигининг харажатларига маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори “E-qaror” электрон тизимига жойлаштирилган.
Қарорда ҳокимликнинг 2023 йилдаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаҳар ҳокимлигига фаолият самарадорлиги кўрсатгичига кўра вилоят миқёсида “Энг ташаббускор сектор” деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатларига 75 (етмиш беш) млн. сўм маблағ ажратиш назарда тутилган.
Маълумки, 1-сектор раҳбари ҳокимнинг ўзи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида сайтимизда «Қарши шаҳар ҳокими арча безаклари учун халқнинг салкам 2 млрд сўм маблагини сарфлаган» деган мавзуда мақола ҳам эълон қилинган эди.