Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қўшимча ҳал қилув қарори ва уни қабул қилиш тартиби
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қўшимча ҳал қилув қарори ва уни қабул қилиш тартиби
Бухоро

Қўшимча ҳал қилув қарори ва уни қабул қилиш тартиби

25.12.2023 36
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бошқа соҳалардаги ижобий ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга ошириб келинмоқда. Судларнинг мустақиллиги таъминланганлиги, судьялар дахлсизлиги рўёбга чиқаётганлиги ушбу ислоҳотларнинг натижасидир. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги, хусусан маъмурий судлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳам такомиллаштириб борилмоқда.

Мазкур мақолада маъмурий-ҳуқуқ соҳасининг муҳим институтларидан бири ҳисобланмиш “қўшимча ҳал қилув қарори” ҳақида сўз боради. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 162-моддасига асосан Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилади, агар:

1) ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган бирор-бир талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;

2) суд ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, жавобгар амалга ошириши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;

3) суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса.

Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар қўйилиши мумкин.

Қўшимча ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига ёки суднинг ташаббусига кўра қабул қилиниши мумкин.

Суд томонидан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала мазкур бобда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўришга тўсқинлик қилмайди.

Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради. Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш рад этилган тақдирда, ажрим чиқарилади.

Масалан, маъмурий суд ишни видеоконференқалоқа режимида кўрди. Бироқ якуний суд ҳужжатида видеоконференқалоқа харажатларини ундириш тўғрисидаги масала ҳал этилмади. Суд ўз ташаббуси билан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилишга қарор қилди. Мазкур ҳолатда қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида тарафлар вакилларини хабардор қилган ҳолда кўриб чиқилади.

            Хулоса қилиб айтганда, қўшимча ҳал қилув қарори маъмурий-ҳуқуқ соҳасининг муҳим институтларидан бири сифатида суд органларида қонунийликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади.

Алишер Бобомуродов,

Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси

Шерзод Камалов 25.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 234
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?