17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Чорсу маҳалласида яшовчи, А.Д га тегишли бўлган Дегрезон маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний тарзда кириб, савдо дўкон ичидан жами 15.100.000 сўм нақд пулларни ва баҳоси 10.000.000 сўм бўлган 4 дона телефон аппаратини ўғирлаб, жабрланувчига 25.100.000 сўмлик моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманнинг Буктарой маҳалласида яшовчи, 3 нафар вояга етмаган шахслар содир қилганлиги аниқланган.