Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қўшмачилик қилиб муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган аёлга ушбу жиноятни такроран содир этгани учун 2 йилу 8 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Асли Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган 38 ёшли аёл С.Б. айни пайтда ўзи яшаб келаётган Ғиждувон туманидаги «Шарқ» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйининг ётоқхонасида қўшмачилик жиноятини содир этган. У ҳамқишлоғи М.М.га ишқий муносабатда бўлиши учун аёл топиб беришини ва бунинг эвазига ундан ўз пластик картасига 200 минг сўм пул ўтказиб беришини сўраган.
Жиноят кодекси 131-моддасининг 2-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва 277-моддаси 2-қисмининг ъвʼ банди (безорилик)да кўрсатилган жиноятларини содир қилганликда айбли деб топилиб 2 йил 8 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди
Battar bolsin bu jazoyam kam unga ozodlikdan chiqqan payti qaytib Qashqadaryo ketsin qaytib umuman kemasin