4 триллион 904,7 млрд сўмни растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилингани ва 7,4 млрд. сўм маблағ ортиқча мукофот пуллари сифатида тўлаб берилиб, ўзлаштирилгани натижасида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Шу сабабли, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти мансабдорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 175-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу жиноят иши доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти суриштирув бошлаган.