Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан бир қатор туманларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Вобкент тумани, Чамргарон МФЙ ҳудудида жойлашган буюртмаси Ортиқов Саиджон томонидан қурилаётган “Томорқа сервис хизмати ва қурилиш материаллар сотиш мажмуаси”да ўтказилган мониторингда бино инспекциядан рўйхатдан ўтмасдан, талбиркор томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётгани аниқланди.
Шунингдек, ўрганиш давомида Ромитан туманидаги “Марзия” маҳалласидаги Норов Норбой томонидан қурилаётган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда спорт комплекс” қурилиши, Ғиждувон тумани “Дегрезон” маҳалласидаги Исламов Нурали томонидан қурилаётган “Тайёр темир маҳсулотларини сотиш дўкони ҳамда офиси бинолари” қурилиши, Ғиждувон тумани “Ю.Ҳамадоний” маҳалласидаги Саъдуллаев Нодиржон томонидан қурилаётган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биноси қурилиши кўздан кечирилганида бино инспекциядан рўйхатдан ўтказилмасдан ўзбошимчалик билан қурилаётгани аниқланди.
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан тадбиркорларга қурилиш-монтаж ишлари тўхталиши, тадбиркорларга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.