Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: “Ўзбекнефтгаз”: Ишчи гуруҳ киш мавсумини талофатсиз утказиш буйича Бухоро НҚИЗда бўлди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > “Ўзбекнефтгаз”: Ишчи гуруҳ киш мавсумини талофатсиз утказиш буйича Бухоро НҚИЗда бўлди
Бухоро

“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи гуруҳ киш мавсумини талофатсиз утказиш буйича Бухоро НҚИЗда бўлди

14.01.2023 164
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Республикада кузатилаётган аномал совуқ кунларда аҳоли ва истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан таъминлаш барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро НҚИЗга ташриф буюрди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бугунги кундаги аномал об-ҳаво ўзгаришларини инобатга олган ҳолда корхонанинг асосий таркибий бўлинмалари бўйлаб экскурсия ўтказди, турли хил технологик ва иқтисодий жиҳатларга аниқлик киритди, технологик қурилмалар, компрессор ва насос станциялари ишлашини жойида ўрганди.

Цехлар ишчилари билан учрашди. Суҳбат давомида уларга меҳнат шароитларини яратиш борасидаги муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Заводдаги технологик жараёнларнинг узлуксиз ишлаши ва мамлакатимиз истеъмолчиларини АИ-80 русумли автомобиль бензини ва суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида Бухоро НҚИЗда корхона ва ишлаб чиқариш цехлари раҳбарларидан тезкор штаб тузилди. Шунингдек, кучли совуқ даврида масъул шахсларнинг навбатчилиги бўйича чоралар кучайтирилди.

Шу билан бирга, Бухоро НҚИЗ мутахассисларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди, унда заводнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида завод бош мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда 2023 йилга мўлжалланган техник-иқтисодий кўрсаткичларни бажариш, инновацион ривожланиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва кооперацияни кенгайтириш, янги маҳсулотларни чиқариш, иқтисодий самарадорликка эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, корхонанинг капитал қурилиш дастурлари ва жорий йилдаги режалари муҳокама қилинди.

Завод фаолияти йўналишлари бўйича лойиҳаларнинг тақдимот планшетлари намойиш этилди.

Бухоро НҚИЗнинг 2021-2022 йиллардаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва маҳсулотлари қиёсий таҳлили ўтказилгани, заводнинг истиқболли ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирилгани маълум қилинди.

Республикамиз аҳолисини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Бухоро НҚИЗ раҳбариятига саноат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, хавфсиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш бўйича комплекс ёндашувни шакллантириш ва корхонанинг асосий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Хусусан, товар бензинининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 3 100 тоннага етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви билан боғлиқ дунёда юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда корхона ходимлари учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, жумладан, бепул иссиқ овқат билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Шерзод Камалов 14.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

14.05.2025 34
Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 46
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 43

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?