Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида БААга борибди.
Делегация Абу-Даби шаҳрида БАА Бош вазири ўринбосари — Ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён билан бўлиб ўтган учрашувда трансмиллий уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси ва кибержиноятларга қарши биргаликда курашиш, мазкур йўналишларда ходимларнинг малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашишни муҳокама қилган.
Шунингдек, учрашувда “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан БАА ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмашиш тўғрисида”ги Англашув меморандуми икки давлат ички ишлар вазирлари томонидан имзоланган.
Ҳужжат 2024 йилнинг 27 январь кунидан кучга кириши белгиланган.