🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;
🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;
🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар – эвакуация рейслари) – Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.Мазкур рўйхатга асосан:
а) яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;
б) сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;
в) қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.
Rassiyadaman bu yerdan yõllar ochiliwini kutib qolaman
Tez orada Rossiya bilan ham qatnovlar tiklanishini kutib qolamiz.