Ўзбекистондаги 1-босқич талабаларига икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев хабар берди.
Қайд этилишича, 1-курсда таҳсил олаётган, ижарада яшайдиган талабаларга, истисно тариқасида, сентябрь ва октябрь ойи ижара тўловларининг 50 фоизи, Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм), қолган ҳудудларда эса БҲМнинг 0,5 бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм) ҳеч қандай ижара шартномаси талаб этилмасдан тўлаб берилади. Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади.