Ўзбекистонда 295 та нефть ва газ кони очилган бўлиб, шулардан 60 % қўшма корхоналар ва хорижий компаниялар ихтиёрида.
Хорижий компаниялар ихтиёрида:
— Санег (Кипр, Белвор Ҳолдинг – 98%, Гас Прожеcт Девелопмент Cэнтрал Ациа – 2%) 105 та;
— Лукойл 13 та;
— Газпром 2 та;
— Эпсилон (АҚШ) 18 та;
— Сурҳан Гас Чемиcал (Альтмах Ҳолдинг 75%, Гас Прожеcт Девелопмент Cэнтрал Ациа 5%, «Ўзбекнефтгаз» – 20%) 1 та (энг йирик конлардан бири ҳисобланган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони);
— Петромаруз (Британияда рўйхатдан ўтган Россия компанияси) 1 та;
— CНПC (Хитой) 13 та.
Шунингдек, юртимизда қазиб олинган газни ўзимиз хорижий компаниялардан сотиб олишимиз керак экан. Масалан, 2018 – йилда Лукойлдан 5 млрд кубометр газ сотиб олинган. 1 минг кубометрнинг нархи $146 ни ташкил этди ва аҳолига бу $40 дан сотилди. Натижада Россия компаниясидан $600 млн қарздорлик вужудга келган.