Президент Фармонига мувофиқ, Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ташкил этилaди
“Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси янгиланган таркибда тасдиқланди.
Ҳукумат комиссияси Президентнинг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестисиялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди.
Ҳукумат комиссиясининг Ишчи органлари:
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестисиялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда корпоратив алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳисобланади.
Фармонга кўра, ҳар бир ҳудудда “саноат кластерлари” ташкил этилади.
Фармон билан шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (Инспекция) ташкил этилди.
Инспекция зиммасига Ҳисоб палатасининг қуйидаги:
-Президентнинг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
-стратегик корхоналар иштирокидаги инвестисия лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
-маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш бўйича функциялари юкланди.
-Инспекция фаолияти Ҳукумат комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.