Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кундан-кунга ортмоқда. Хусусан, кеча, 28 июнь ҳолатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 нафарга ортиб, жами касалланганлар сони 240667 нафарни ташкил этмоқда.
“Ниқоб тақиш режимига яна қайтишимиз мумкин, фақатгина Республика махсус комиссиянинг протоколи ёки баённомасига асосан. Ниқоб тақиш бўйича қарор чиқаришга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳаққи йўқ.
Ҳар бир чора-тадбир республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинганидан кейин амалиётга тадбиқ этилади”, дейди ССВ ҳузуридаги санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов.