Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳар бир касаначи учун субсидия ажратилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳар бир касаначи учун субсидия ажратилади
Бухоро

Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳар бир касаначи учун субсидия ажратилади

24.02.2023 386
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

«Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида жалб қилишга рухсат берилди. Шунга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари (19 та) рўйхати тўлдирилган.
2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:
фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;
айрим давлат мулкиларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;
давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.
«Уста-шогирд» мактаблар ўқувчилари ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда тўлайди. Кам таъминланган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам беришда уларнинг касаначилик ёки қишлоқ хўжалигига мавсумий жалб қилинган 6 ойгача бўлган даврда олган даромадлари инобатга олинмайди.
Қарорга кўра, Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, 2023 йил 1 мартдан жамғарма ҳисобидан:
тадбиркорларга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги фаолияти учун 1 ойлик даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;
тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилади:
2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш учун БҲМнинг 30 бараваригача;
касаначилик асосида уйда ишлаётган ногиронларнинг иш жойини мослаштириш учун БҲМнинг 40 бараваригача;
касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишг учун БҲМнинг 2 бараваригача.
Ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тадбиркорларга айланма маблағларини тўлдириш учун:
ҳар бир касаначи учун 2 миллион сўмгача, жами 300 миллион сўмгача йиллик 14 фоиз, 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача кредит ажратилади;
Жамғарма ҳисобидан ҳар бир касаначи учун 1 миллион сўмгача, жами 150 миллион сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.
2023 йил 1 июнгача давлат улуши мавжуд савдо мажмуалари ва деҳқон бозорларида ҳунармандчилик ва касаначилик расталари ташкил этилади.

Шерзод Камалов 24.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?