Ўзбекистонда МИР тўлов тизими карталари фаолиятини тўлиқ тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган, бу масала кун тартибида эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банкига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Республикада МИР карталарининг тўлақонли фаолиятини қайта тиклаш ҳақида гап йўқ, — дея изоҳ берган Ўзбекистон Марказий банки вакили. 9 декабрь куни АҚШ Қозоғистон банкларига Россиянинг МИР тизимининг тўлов карталари билан операцияларни амалга оширишга рухсат берганди. Ўзбекистон Марказий банки томонидан ҳам шу хабар фонида изоҳ берилган.
Жорий йилнинг март ойида UzCard техник сабабларга кўра МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйган эди. Кейинчалик 1 августдан МИР карталаридан пул ўтказмалари қайта тикланган.
23 сентябрь куни UzCard техник сабабларга кўра МИР карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилганини маълум қилди.