Айни пайтда республика бўйлаб фаолият кўрсатаётган 26 та “Ишга марҳамат” мономаркази, 53 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 539 та касб-ҳунар маркази, маҳаллалардаги ўқув марказлари орқали меҳнат бозорида талаб катта бўлган 70 дан ортиқ касб бўйича ишсиз фуқароларга таълим берилмоқда. Республикада ишсизлик даражаси 8,9 фоизга туширилган. Камбағаллик даражаси кўрсаткичи 17 фоиздан 14,1 фоизга камайган.