Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда 5 та кодекс қабул қилинади, 7 тасининг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Ўзбекистонда 5 та кодекс қабул қилинади, 7 тасининг янги таҳрири ишлаб чиқилади
Жамият

Ўзбекистонда 5 та кодекс қабул қилинади, 7 тасининг янги таҳрири ишлаб чиқилади

05.07.2020 17
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистонда 5 та янги кодекс қабул қилинади ҳамда 7 та кодекснинг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.

“Норма”нинг хабар беришича, ҳужжат билан турли соҳаларда кенг кўламли қонун ижодкорлиги ишлари режалаштирилган. Улар қаторида қуйидагиларни ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган:

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекс, унда фуқароларнинг ННТга бирлашиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш усуллари, шунингдек ташкил этиш, рўйхатга олиш, уларнинг фаолиятини олиб бориш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланади. Лойиҳа бўйича ишлар 2020 йил 1 августга якунланиши лозим. Эслатиб ўтамиз, кодекс лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи 2019 йил октябрда тузилган;

Экология кодекси, уни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш 2030 йилгача атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида ҳам назарда тутилган. Ҳужжат экологияга оид қонунчилик базасини тизимлаштиради. Унда парламент ва жамоатчилик назоратини, фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, экологик назорат ва мониторинг турларини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидалари белгиланади. Ишларни 2020 йил 1 октябрга қадар якунлаш режалаштирилмоқда;

Соғлиқни сақлаш кодекси, унда соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш, санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият нормасини белгилаш назарда тутилади. Муддат – 2020 йил 1 декабргача. Дарвоқе, кодекс билан 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тартибга солинади;

Тадбиркорлик кодекси, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини тўлиқ кодификация қилишни таъминлайди. Тадбиркорлик фаолиятини монополияга қарши тартибга солиш тубдан қайта кўриб чиқилади, тадбиркорлик эркинлигини таъминлайдиган кафолатлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятига аралашганлик, тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиш, уларга зарар етказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилади. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида жамоатчилик назорати механизмлари кенгайтирилади. Лойиҳа ишлари ярим йил давом этади ва 2022 йил 20 январга қадар якунланиши лозим;

Ахборот кодекси, мамлакатларнинг ахборот хавфсизлигини тўғрисидаги қонунлари умумлаштиради. Унда ахборот маконини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланади: инсон ҳуқуқларининг эркинлигини ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик, медиа маданияти ва онлайн гигиенага риоя қилиш. Лойиҳани ишлаб чиқиш ишлари 2022 йил январь ойига келиб якунланади.

Яна бир қатор ишлар режалаштирилган. Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларининг янги таҳрири қабул қилинади. Қонун чиқарувчининг олдига жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини унификациялаш ва либераллаштириш, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, жазони ўташ жойларида бўлган маҳкумларнинг ҳуқуқлари кўламини кенгайтириш вазифалари қўйилган. Етакчи халқаро амалиёт асос қилиб олинади. ЖИК лойиҳаси жорий йил 1 октябрга, ЖК ва ЖПК лойиҳалари кейинги йил май ойида тайёр бўлади.

2021 йил январь ойида МЖТКнинг янги таҳрири тайёр бўлиши назарда тутилмоқда, бу иш юритувини такомиллаштириш, асосан ITни фаол жорий этиш ҳисобига ҳамда ваколатли органлар ва мансабдор шахсларнинг оптималлаштирилган тизими орқали амалга оширилади. Маъмурий ундирув чоралари рўйхати қайта кўриб чиқилиши, жарималар ихтиёрий тўланишини рағбатлантиришнинг табақалаштирилган тартибини жорий этиш, жабрланувчининг аризасига асосан иш юритувини тўхтатиш амалиёти жорий этилиши режалаштирилган.

Амалдаги Фуқаролик, Меҳнат ва Уй-жой кодексларининг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Бунда асосий йўналиш – халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш, камситиш ҳолатларини бартараф этиш ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини такомиллаштириш. Лойиҳалар 2020 йилнинг III–IV чорагига тайёр бўлади.

Бундан ташқари, 2020–2021 йилларда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирлар тўғрисида”, “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”, “Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”, “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”, “Хусусийлаштириш тўғрисида”, “Ижтимоий тадбиркорлик асослари тўғрисида”, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”, “Меҳнат миграцияси тўғрисида”, “Ижтимоий суғурта тўғрисида”, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги жамоат палатаси тўғрисида”ги қонунлар ишлаб чиқилади ва қабул қилинади;
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади, “Жамоатчилик назорати тўғрисида” ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонунларга тузатишлар киритилади.

Халқаро ҳамкорлик режаларида – Ўзбекистоннинг 2005 йилдаги Варшава конвенциясига қўшилиши, шунингдек Халқаро меҳнат ташкилотининг 17, 97, 132, 156, 183 ва 187-сонли конвенцияларига қўшилиши назарда тутилган. Мазкур йўналишда ишлар 2020-2025 йилларда режа асосида олиб борилади.

Bukhara News 05.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?