Ўзбекистонда 10-18 ёшли ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ва ўзига зарар етказиш оқибатида ўлим даражаси Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
2016 йилда ўз жонига қасд қилиш ва ўзини қасддан жароҳатлаш оқибатида вафот этганлар энг катта қисмини 15-19 ёшдаги ўғил-қизлар ташкил этди. 10-19 ёшлилар гуруҳида ўз жонига қасд қилиш ва ўзини қасддан жароҳатлаш натижасида ўлган эркаклар қарийб 74 фоизини 15-19 ёшдаги ўғил болалар, шу ёш гуруҳидаги (10-19 ёш) қизлар эса ўз жонига қасд қилганлар ва ўзини қасддан жароҳатлаш оқибатида ўлган аёллар қарийб 80 фоизини ташкил этади.