Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда:
➖ Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни,
➖ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни,
➖ “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Махмудовани,
➖ Экологик партиядан Абдушукур Хамзаевни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Сайловолди ташвиқотлар 7 июндан бошланади.