Бухоро давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллик шодиёналарига бағишланган “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида байрам дастури ташкил қилинди.
Юртимиз бўйлаб кезиб юрган қомусимиз шарафи мадҳ этилган шодиёналар руҳи Бухоро давлат педагогика институтини ҳам четлаб ўтмади. Институтда Конституция қабул қилинган кун муносабати билан ташкил қилинган тадбир юқори савияда бўлиб ўтди.
Байрам дастурида институтнинг талабалари томонидан куйланган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият тақдим этган бўлса, Ҳарбий таълим факултети талабалари томонидан ижро этилган чиқиш байрам шукуҳини ошириб, барчанинг яна бир Ватанга муҳаббат ҳиссини жўширди.