Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ЎРВИ касаллигининг болаларда кечиши
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > ЎРВИ касаллигининг болаларда кечиши
Саломатлик

ЎРВИ касаллигининг болаларда кечиши

15.09.2022 280
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Болаларда ўткир респиратор вирусли касалликлар қандай кечади? Уларнинг илк белгилари нималарда намоён бўлади? Бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак?

— Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, бурун битиши ва оқиши ЎРВИнинг илк белгиларидир,
— Бу ҳолат одатда икки кун давом этади. Учинчи кундан бошлаб боланинг ҳалқумида ўзгаришлар кузатилади. Овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

ЎРВИда ҳам бошқа касалликлар сингари иштаҳа пасаяди. Баъзида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қайт қилиш ҳам кузатилиши мумкин.

Агар хонадонда шундай бемор болалар бўлса, оналар уларни дарҳол алоҳида хонага ётқизишлари керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим. Чунки ҳаво айланмайдиган жойда вируслар тезроқ кўпаяди.

Болага оз-оздан, тез-тез суюқлик ичириб туриш, бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш тавсия этилади. Чунки вируслар намликка чидамсиз, туз эса намликни яхши ушлаб турувчи воситадир.

Юқори нафас йўллари шамоллаши пастки нафас йўллари яллиғланишига нисбатан енгилроқ кечади. Бунда бола қийинчилик билан нафас олади ва чиқаради. Яллиғланиш бронхларга ёки кейинги босқичда ўпкага ўтганида эса йўтал янада зўрайиб, оғиз-бурун учбурчагида кўкариш кузатилиши мумкин. Бола ҳансираб нафас олади.

Аммо баъзи ота-оналар фарзандларида ЎРВИнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол ваҳимага тушиб қолишади. Бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади.

Ваҳоланки, вируснинг икки юздан зиёд тури бор. Бир турдаги вирус билан касалланган бола шифохонада иккинчи турдаги вирусга рўбарў келса, уни ҳам юқтириб олиши эҳтимоли юқори.

Шу сабабли ўғил-қизларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, яъни халқ тилида тумов кузатилса, буни уй шароитидаги муолажалар орқали ҳам даволаса бўлади. Аммо бу ҳолатга “ўтиб кетар”, “эрта-индин яхши бўб қолар” дея бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.

Шифокорга кайси холатларда мурожаат килиш зарур?

✅ бола овқат емай қўйса;

✅ кучли ҳансираш кузатилса;

✅ нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса;

✅ тинмай ёки кўп ухласа.

Амалиётда кўкрак сути билан озиқланадиган болаларда касаллик асосан юқори нафас йўллари яллиғланишида, енгил асоратлар билан кузатилади.

Бухоро Шахар Тиббиёт бирлашмаси Болалар бу‌лими мудири олий тоифали шифокор Вафоев Истам Икромович.

Шерзод Камалов 15.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 493
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 477

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?