Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Инсон табиатида иллатларнинг мавжудлиги жамият учун зарар келтиради. Чунки бу иллатлар бора-бора одатга, табиийликка айланиб қолади ва кишини жиноят сари етаклайди.
Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.
М.Қўшаев муқаддам ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан бўлишига қарамасдан, бундан ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида таниши вояга етмаган Ғ.Умирбаёв билан билан олдиндан жиноий тил бириктириб, у билан бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 18 февраль куни соат 23:10.ларда Бухоро шаҳар “М.Ашрафий” кўчаси
21-уйда жойлашган компьютер ўйинлари залида фуқаро Ё.Тўхтаевнинг ўйин ўйнаб, чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган жигар рангли куртканинг ички чўнтагидан, унинг ичида номига расмийлаштирилган банк пластик карталари ва 1.800.000 сўм нақд пуллари мавжуд бўлган ҳамённи яширин равишда талон торож қилиб, хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир қилган.
Жабрланувчининг аризасига асосан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчилар аниқланиб, М.Қўшаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 /уч/ йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва судланувчи суд залидан қамоққа олинди.
Судланувчи вояга етмаган Ғ.Умирбаевга эса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан ЖКнинг 841-моддасига асосан 1 /бир/ йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Шавкат Қувватов,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Жўрабек Тожиев,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси