Аниқланишича, машина бошқарувида унинг “права”га эга бўлмаган ва вояга етмаган ўғли бўлган.
Самарқандда ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti русумли автомобиль тўхтатилганда, вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бола мазкур транспорт воситасини бошқариб келганлиги аниқланган.
Жараён давомида боланинг отаси воқеа жойига келиб, фарзандини қочиб кетишини айтиб, гўёки ҳуқуқбузарликдан қутиладигандек хатти-ҳаракатларни содир этган.
Вилоят ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ЙПХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда чора кўрилган.