​Чанг бўрони вақтида кўриладиган эҳтиёт чоралари

 ​Чанг бўрони вақтида кўриладиган эҳтиёт чоралари

Марказий Осиё, шунингдек, Ўзбекистонда ва қўшни мамлакатларда чангли бўрон ҳодисалари учраб туради.
Шамол кучайиши таъсирида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами юқорига кўтарилади ва республикамизнинг марказий ҳамда жанубий вилоятларида кўринувчанлик 100-200 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқаради.
Чанг бўрони вақтида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:
• уй ва хоналарни мунтазам равишда ҳўл латта билан тозалаш, уй ёки бино ичига сув солинган идишлар қўйиш (чанг даражасини пасайтиради), хоналарга нам сочиқларни осиб қўйиш, деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради ва чангни босади;
• уй ёки хонадан ташқарига чиққанда, тиббий ниқоб тақиш ҳаводаги мавжуд зарарли заррачалардан ҳимоялайди (зарур бўлмаган ҳолларда ташқарига чиқмаслик тавсия этилади);
• ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал аломатлари сезилганда, тезда тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш лозим;
• кучли шамол кўтарилганда эса ташқарига чиқиш, айниқса, дарахтлар, қурилмалар, конструкциялар остида (яқинида) юриш, тарнспорт воситаларини уларга яқин жойга қўйиш хавфли ҳисобланади.
• автомобилларда ҳаракатланаётган пайтда шамол натижасида ҳосил бўлган чангли об-ҳавода (кўриш имконияти чекланганда) тезликни ошириш йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаради.
Ҳар қандай об-ҳаво шароитида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан бериб борилаётган тавсияларга амал қилишингиз ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги кафолатидир.
Одатда, ҳавога кўтарилган қум ва чанг массалари шамол кучсизлангандан сўнг тарқалади ҳамда ер юзасига жойлашади.

Мавзуга оид