Ҳурматли истеъмолчилар!

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, сув таъминоти ва канализация соҳасига замонавий инновацион тизимларни жорий этиш доирасида “O‘zbektelekom” акциядорлик компанияси билан биргаликда “O‘zsuvta’minot” AJ томонидан “UzWater” янги биллинг тизими жорий йил сентябр ойида ишга туширилди.

Янги биллинг тизими доирасида аҳоли истеъмолчилари учун шахсий кабинет хизмати ҳам тубдан янгиланиб, жорий йил 22 ноябридан ишга туширилганини маълум қиламиз.

Шахсий кабинетдан фойдаланиш учун:

1) https://cabinet.uzsuv.uz/ сайтида ўз шахсий ҳисоб рақамингизни киритасиз;

2) Тизимга бириктирилган мобил телефон рақамига келган кодни киритасиз (биринчи марта кириш учун) ва Сиз шахсий кабинетдасиз.

Абонентларимиз таклифларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган шахсий кабинет орқали Сиз:

  • ҳисоблагич кўрсаткичини масофадан туриб юборишингиз (ҳар ойда юборилиши ҳисоб-китобларнинг тўғри бўлишини таъминлайди);
  • амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотларга эга бўлишингиз;
  • ичимлик ва оқова сув учун тўловларни ўзингизга қулай электрон тўлов тизимлари орқали онлайн амалга оширишингиз;
  • ичимлик ва оқова сув хизматларига оид шахсий маълумотларни кузатишингиз ва мурожаат қилишингиз;
  • шахсий кабинетга кириш учун паролни янгилашингиз ва бошқа қулайликлардан фойдаланишингиз мумкин.

Янги биллинг тизимининг тааллуқли маълумотлар базалари билан интеграция ишлари давом этаётганини инобатга олиб, шахсий кабинетингизда ноаниқликлар ва эскирган маълумотларга дуч келишингиз мумкин (айниқса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абонентлари бўйича). Буни тўғри тушунасиз деб умид қилган ҳолда Сиз бемалол “СувниАсра” мобил иловаси, 24/7 режимда ишловчи 12-55 ягона колл-маркази, узсув_чат телеграм-чати ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали мурожаат қилиб, зарур ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ўз маълумотларингизни якуний тўғрилашдаги ёрдамингиз учун Сизга миннатдорчилик билдирамиз.

Ўз навбатида, биллинг тизими ва шахсий кабинет имкониятларини кенгайтириш бўйича ишлар давом этаётганлигини қайд этган ҳолда бу борада Сизларнинг фикр-мулоҳозаларингизни кўриб чиқишга доим очиқ эканлигимизни билдириб қоламиз.

Мавзуга оид