Ҳурматли халқ таълими вазири Бахтиёр Одилович Саидовга Ўзбекистон Республикаси география фани ўқитувчилари номидан Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 414-сон буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022-2023 йилга мўлжалланган таянч ўқув режа хусусида

МУРОЖААТНОМА йўлламоқдаман.
Янги 2022-2023 йилга мўлжалланган таянч ўқув режада кўрсатилишича, мактабларда янги табиий фан
(Сcэинcэ) фани жорий этилиши муносабати билан амалдаги физика, биология, география фанларидан 6-синф дарс ўқув соатларидан (ҳар бир фан бўйича 2 соатдан) жами 6 соат дарс соатлари қисқартирилиб, унинг ўрнига 3 соат Сcэинcэ фани жорий қилинмоқда. Биз янги фаннинг жорий қилиниши таклифингиз (қарорингиз)ни мамнуният билан қабул қиламиз ва ҳатто қўллаб-қувватлаймиз, аммо қайсидир фанларнинг қисқартирилиши, ёки қайсидир фан ўқитувчиларининг ишсиз (маошини қисқартирилиши) ҳисобидан жорий қилинишини истамаган бўлар эдим.Шу 2-3 йил ичида география иқтисод фанлари доирасида бир неча марта қисқартиришлар амалга оширилди.
Энди бу фанни жорий этиб 2022-2023 йилги ўқув йилида ҳам яна халқ таълими вазирлги томонидан география ва иқтисодий билим асослари фанларини яна 2 соатга қисқартириб, кейинги йилларда аста секин бу фанни йўққа чиқариб ташлаймиз, шунинг учун ўзингизга бошқа иш қидиринг дегани-ми?!

-Олий таълим муассасаларининг география фани йўналишида ўқиётган талабаларнинг тақдиричи?!

Мавзуга оид