Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ҳудудгазтаъминот” АЖ хонадонлардаги уй ичи газ жиҳозларини мониторинг қилиш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш дастурини ишга туширмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ҳудудгазтаъминот” АЖ хонадонлардаги уй ичи газ жиҳозларини мониторинг қилиш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш дастурини ишга туширмоқда
Бухоро

Ҳудудгазтаъминот” АЖ хонадонлардаги уй ичи газ жиҳозларини мониторинг қилиш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш дастурини ишга туширмоқда

01.06.2022 109
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

“Ҳудудгаз Рақамлаштириш” филиали ходимлари “ҲГТ Сервиcе” дастурий таъминотни – газ ускуналарининг ҳолати тўғрисида батафсил маълумотларни масофадан йиғиш ҳамда ҳар бир абонент бўйича табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланишни назорат қилиш технологиясини ишлаб чиқдилар.

Ушбу дастур газ ускуналарини кундалик ҳаётда ишлатишда истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлашга, газ таъминоти тизими ходимлари томонидан газ жиҳозларига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш бўйича мажбурий хизматлар сифатини баҳолаш ва ўзаро ҳисоб-китобларни нақд пулсиз амалга оширишга қаратилган.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш учун ишга туширилаётган янги дастурий таъминот абонентнинг шахсий маълумотлари, хонадон геолокацияси ва телефон рақами каби маълумотларни ўз ичига олган. Шунингдек, дастурга истеъмолчида маиший газ ускуналарининг мавжудлиги ва уларнинг техник ҳолати тўғрисида маълумотлар киритилган. Дастурнинг яна бир хусусияти шундаки, у хизмат сифатини баҳолаш ёки шахсий кабинет орқали истеъмолчининг шикоятини узатиш имкониятига эга.

“ҲГТ Сервиcе” дастури газ етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида газ ускуналарига профилактик ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ва уларни нақд пулсиз амалга оширишга имкон беради. Кўрсатилган сервис хизматлар учун тўлов (инвойс) СМС орқали онлайн режимида тақдим этиш йўли билан амалга оширилади ва бунинг тўғрисидаги хабар хизмат тугагандан сўнг дарҳол истеъмолчининг телефонига келади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда соҳанинг 2,5 минг нафардан ортиқ ходимлари ўз малакасини ошириб, газ ускуналарига юқори сифатли техник ва профилактик хизмат кўрсатиш, газ тармоқларининг герметиклигини текшириш, уларни созлаш, тозалаш ҳамда газни тартибга солиш пунктларига техник ва профилактик хизмат кўрсатиш, газ плиталари ва қозонларни ўрнатиш ва таъмирлаш, уларни мавсумга мос равишда созлаш, ишга тушириш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, истеъмолчиларнинг газ тармоқларини лойиҳалаш ва газ таъминоти соҳасидаги бошқа турдаги техник ишларни амалга оширишга қодир.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчиларга газ таъминоти юқори хавфга эга бўлган соҳа эканлигини, газдан фойдаланиш алоҳида эътибор талаб қилишини ҳамда газ жиҳозлари доимий профилактика ва техник хизматга муҳтож эканлигини эслатиб ўтади. Ушбу хизматларнинг ўз вақтида амалга оширилиши истеъмолчиларга газ жиҳозлари тўғри ишлаётганлигига амин бўлиш, уларни тўғри ишлатиш юзасидан йўл-йўриқ ва кўрсатмаларини олиш, газ сизиб чиқиши ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш орқали ортиқча газ ҳисоби юритилаётганлигини текшириш, дудбуронлар диагностикаси ва текширувини амалга ошириш, газ ускуналарини тасдиқланган техник нормаларга мувофиқ ўрнатишга имкон беради.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонда ҳовли уйларда газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш даврийлиги йилига камида бир марта, кўп қаватли уйларда – икки йилда бир марта этиб белгиланган. Истеъмолчининг хоҳишига кўра, газ таъминоти ташкилотлари ходимлари газ таъминоти соҳасида қўшимча хизматлар кўрсатишга тайёр. Бу бўйича тегишли аризани 1104 қисқа рақами орқали ягона Колл-марказга қўнғироқ қилиш ёки истеъмолчининг шахсий кабинети орқали қолдириш мумкин.

Шерзод Камалов 01.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?