Бухоро шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатида оптималлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда

 Бухоро шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатида оптималлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда

Ушбу тадбирлар доирасида автобус йўналишларининг қатнов графиклари ўзгартирилиб (тиғиз пайтларда кўпайтирилиб, бошқа вақтларда камайтирилди), бир-бирини такрорловчи айрим йўналишлар ҳаракати вақтинча тўхтатиб турган ҳолда синов ишлари ўтказилмоқда.

Бухоро шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатида оптималлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда
Бухоро шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатида оптималлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда

Мақсад Бухоро шаҳридаги жамоат транспорти билан боғлиқ мавжуд вазиятни аниқлаш, йўналишлардаги ҳақиқий йўловчи оқимини ўрганиш ва келажакда шаҳарнинг барча ҳудудларини жамоат транспорти билан қамраб, унинг бир маромда ишлашини таъминлаш.

Мазкур тадбирларнинг синов тариқасида олиб боралаётганлигини инобатга олиб, ҳурматли йўловчилардан жамоат транспорти ҳаракатидаги вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраб қоламиз.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.

Мавзуга оид