USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Ҳавас қилса, арзигули от спорти мажмуаси бўлади

 Ҳавас қилса, арзигули от спорти мажмуаси бўлади

Маҳорат ва шароит бир-бирига боғлиқ. Қаерда қулай имконият яратилса, ўша жойда кутилган муваффақият, оммавийлик бўлади. Бу от спортига ҳам тааллуқли. Телевидение орқали хорижда бўладиган от спорти бўйича халқаро мусобақаларни кўриб, нафақат иштирокчилар маҳоратига, балки беллашувлар ўтказиладиган иншоотларга ҳам ҳавасимиз келгани аниқ. Аслида маҳорат, натижа унинг учун замин бўлган қулайликка боғлиқ. Гапнинг индаллосига ўтайлик. Бухорода ҳам ана шундай имконият яратилади. Буни эса узоқ кутишга ҳожат йўқ.

Ҳавас қилса, арзигули от спорти мажмуаси бўлади

Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 11 мартда “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатда соҳани давр талаблари ва мезонлари бўйича юқори даражага кўтариш вазифалари белгиланган. Унга мувофиқ, мамлакатимизнинг турли минтақаларида от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаб, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида 2021-2025 йилларда от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади. Унинг базасида ипподром ҳам бунёд этилади.

Таъкидлаш керак, БЎСМ вилоят спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Бухоро туманидаги отчопарини реконструкция қилиш ҳисобига ташкил этилади. Унинг икки қаватли биноси лойиҳасида маъмурият, назарий машғулотлар хонаси, мураббийлар, тиббиёт хоналари, йиғилишлар зали, ҳудудий йилқичилик ва от спорти федерацияси жойлаштирилиши назарда тутилган. Шунингдек, отчопарнинг бир гектарли майдони ҳам энг замонавий талаблар асосида қурилади. Ҳозирда мавжуд отхона мутлақо янги қиёфа касб этади. Унда бугун 27 бош от парвариш қилинаётган бўлса, реконструкциядан сўнг 50 бошгача от ва қулунларни сақлаш ва парваришлаш қувватига эга бўлади.

Отчопарда айни пайтда икки нафар мураббий раҳбарлигида 40-45 нафар ёшлар шуғулланмоқда. Ҳолбуки, хоҳиш билдирувчилар сони бундан уч баравар кўп. Майдон кенгайтирилгандан сўнг уларни машғулотларга жалб қилиш имкониятлари яратилади. Мураббийлар сони ҳам мос равишда ошиши табиий.

Бундан ташқари, Бухоро олимпия захиралари коллежида 2021 йилда от спорти бўлими ташкил этилади. Унда ўқийдиган ўқувчилар ғам янги БЎСМ майдонида шуғулланади, маҳоратини оширади.

Қайд этиш жоиз, Президент қарорига асосан, мамлакатдаги от спортига ихтисослаштирилган дастлабки БЎСМ жорий йилда Бухорода ташкил этилади. Реконструкция ва қурилиш ишлари Давлат инвестицияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

— Бизни кўплаб муаммолар қаторида отларни боқиш, парвариш қилишда ем-хашак етишмаслиги ҳам қийнаб келмоқда, – дейди ипподром мудири Алишер Умаров. — Ҳолбуки, отларнинг жисмоний ҳолати, чидамлилиги уларнинг бой рацион асосида боқилишига боғлиқ. Беда етиштириш учун ажратилган 8 гектар майдоннинг салкам ярми — экин унумдорлиги паст ерлар. Шу сабабли ҳам озуқага бўлган эҳтиёжнинг бир қисмини фермер хўжаликларидан сотиб олиш орқали қоплаб келяпмиз. Энди бу муаммо ортда қоладиган бўлди. Бизга озуқа — беда етиштириш учун 30 гектар майдон ажратилди.

Яна бир жиҳат. Отчопар ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида битта от спорти клуби ҳам ташкил этилади. Ҳозирда йирик мажмуа кўринишидаги спорт иншоотининг лоҳйиҳа-сметаси тайёрланган. Яқин орада у республика мутасадди идоралари томонидан тасдиқлангач, бош пудратчи аниқланиши учун тендер ўтказилади.

Мавзуга оид