USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Қоракўллик ёшлар халқаро олимпиадада 4 та медални қўлга киритишди

Қоракўллик ёшлар халқаро олимпиадада 4 та медални қўлга киритишди

Жорий йилнинг йил 7–13 январ кунлари Қозоғистонда математика, информатика ва физика фанларидан анъанавий Жаутиков номидаги халқаро олимпиада онлайн тарзда ўтказилди. Унда 20 та давлатдан 146 та жамоа таркибида 1000 дан ортиқ ўқувчи ёшлар ғолиблик учун баҳслашди.

Олимпиада баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчи ёшлар математика бўйича 7 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. Яна бир нафар ўқувчи физика фанидан кумуш медал соҳиби бўлди.

Математика фанидан қўлга киритилган 9 медалнинг 4 тасини Қоракўл тумандаги халқаро математика мактаби ўқувчилари қўлга киритишди. Мактаб тарбияланувчиси Дониёржон Исмоилов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Олимжон Олимов, Лазизбек Ражаббоев, Анварбек Раҳматов бронза медал соҳиби бўлишди.

Мавзуга оид