Қоракўлда қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди

 Қоракўлда қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди

Ўтказилган тезкор тадбирда, Қоракўл тумани Осиё маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.Ф., маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала экин ер майдонида, жанговар ўқ-отар қуроллар туркумига кирувчи, отиш учун яроқли бўлган бир дона спорт ва ов (спортивно-охотничьий) милтиғи ҳамда унинг 10 дона “5.6. мм.” калибрли патронларини тупроқ остига кўмган ҳолда ҳеч қандай ҳужжатларсиз яширинча сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид