“Қорадори – 2021”: Бухоро шахар ва Шофиркон туманида гиёҳванд модда сотаётган шахслар ушланди

 “Қорадори – 2021”: Бухоро шахар ва Шофиркон туманида гиёҳванд модда сотаётган шахслар ушланди

Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1973 йилда туғилган Н.З. 800 минг сўм эвазига, ўзга бир фуқарога целофан бўлагига қадоқланган, соф вазни 0,91 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётганда қўлга олинган.

Шунингдек, Шофиркон туман Кўришкент маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Т.А., 100 минг сўм нақд пул эвазига, бир дона тамаки маҳсулоти қутисига, қоғоз ўрамига қадоқлаб солинган, 1,29 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб озгинадан кўпроқ миқдорда, қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Мавзуга оид