USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Қон босими тушиб кетганидан дарак берувчи 9 та аломат

Қон босими тушиб кетганидан дарак берувчи 9 та аломат

Паст қон босими ёки табобат тилида гипотония юқори қон босими каби соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Агар қон босимининг пастлиги доимий бўлмаса, аммо қуйидаги белгилар намоён бўлишни бошласа, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш лозим.

Бош айланиши

Бош айланиши, ҳолсизлик, тана ҳолатининг кескин ўзгариши – паст қон босимининг энг кўп учрайдиган аломатларидан биридир. Агар эрта тонгдан бош айланиши тез-тез кузатилса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Диққатни жамлашда қийинчилик

Стресс, безовталик ва уйқусизлик – буларнинг барчаси диққатни жамлашда қийинчиликларга олиб келади. Бу эса қон босими пасайганининг аломати бўлиши мумкин. Бунда қон мия ҳужайраларига етиб бормайди ва инсон диққатини жамлашда муаммоларга дуч келади.

Чанқоқ

Қанча кўп суюқлик ичилса ҳам, чанқоқнинг қонмаслиги паст қон босимининг навбатдаги белгиси бўлиши мумкин. Шунингдек, сувсизланиш ҳам қон босимининг пасайтириб юбориши амалда кузатилган.

Кўриш қобилиятининг пасайиши

Бу нафақат ёқимсиз, балки жуда хавфли аломат саналади. Кўриш қобилиятининг пасайиши қон таъминотининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Энг ёмони, қон босими нормал ҳолатга қайтганидан сўнг ҳам кўриш даражаси ўзгармай қолиши кўп ҳолларда кузатилади. Шунинг учун имкон қадар бундай пайтда шифокор ҳузурига бориш тавсия этилади.

Совуқ ва ёпишқоқ тери

Қон босими тушганда тана аъзоларида қон айланиш ҳаракати секинлашади, баъзида улар оёқ ва қўллар учига етиб бормайди, шунинг натижасида тананинг музлаши ва ёпишқоқлик ҳолати юз беради. Ҳатто тананинг ранги ҳам кўкиш ёки кулранг бўла бошлайди.

Юрак уришининг тезлашиши

Юрак уриши қон босими тушиб кетган пайтда тезлашиб кетади, сабаби юракка меъёрида қон етиб келмайди. Юрак эса қон танқислигининг олдини олишга ҳаракат қилади. Шунингдек, юрак касалликлари ҳам паст қон босимининг белгиси ҳисобланади.

Мавзуга оид