USD10 487.53–0.12%
RUB142.13–0.48%

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Олотнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Қирлишон” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастури асосида замонавий қиёфага кириб бораяпти. Бугун қишлоқнинг ҳар бир кўчасида олиб борилаётган ишлар чин маънода қирлишонликлар учун бир неча йиллик орзу-истагнинг рўёбга чиқаётганлигининг ёрқин ифодаси бўлаяпти. Туман давлат хизматлари маркази ҳам қатордан кам бўлмай, ҳудуд аҳолисига сайёр давлат хизматларини кўрсатаяпти. Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси раҳбарияти ва туман давлат хизматлари маркази ходимлари уйма уй аҳоли билан суҳбат қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни эшитишди. Кимнингдур уйини кадаст пасспорт мавжуд эмас, яна кимдур эса, боласини боқчага жойлаштириш учун ариза бериш ниятида. 

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Хуршиджон 6 ёшда. Лекин ҳалигача боғчага бормаган. Бобоси билан суҳбатлашганимизда “…боғчага бориш учун йўлланма керак экан. Лекин биз марказдан олисда яшаймиз. Шу сабаб иш билан оввора бўлиб, боғчага жойлаштириш учун ариза беришга ҳеч вақт топилмаётган эди”, деб сўз бошлади Ягмурод ота Ҳасанов. Ҳудудга келган туман давлат хизматлари маркази ходимлари Хуршиджонни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш бўйича сайёр тартибда ариза олишди.

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Шарбат ая меҳнат фахрийси. Онахон бир неча йиллар қишлоқдаги мактабда болаларга сабоқ бериб келган. Ёшлигидан меҳнатга ўрганган Шарбат ая енгни шимариб, қишлоқда амалга оширилаётган ишларга ўз ҳиссасини қўшиб, ёшларга ўрнак бўлаяпти. Мобил давлат хизматларини кўрсатувчи автобус келганлигини эшитиб, сув таъминоти учун техник шартларни олишга ариза берди. Чунки, эндиликда ҳудуд “Обод қишлоқ” дастури асосида тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланаяпти. 

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Азиза Чўллиява 3 боланинг онаси. Турмуш ўртоғи доимий иш билан банд бўлмаганлиги сабаб, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетган. Азиза қишлоқдаги мавсумий ишар билан банд бўлганлиги боис, болалар кўп вақтларда уйда ёлғиз қолишарди. Уларни боғчага жойлаштириш учун эса “ҳа” деганда вақт топилмасди. Бугун сайёр тартибда болаларни мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш бўйича ариза берган Азизанинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди. 

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Ёшларга эътибор ҳар қачонги даврда ҳам давлатнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб келган. Шу боис, ёшлар таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилади. Сайёр қабул куни Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси масъуллари ҳамда туман давлат хизматлари маркази ходимлари қирлишонлик ёшлар билан учрашув ўтказишди. Шижоати кўзларидан кўриниб турган Қирлишон ёшлари ходимлар билан суҳбатлашар экан, кимдур тадбиркорлик қилиб ҳудуд ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқчилигини, яна кимдур келажакда қишлоқда тиббий муассаса қуриш режаси борлигини айтди. Ходимлар ёшларнинг соҳага оид билимларини синаб кўриб, ўзларининг эсдалик совғаларини топширишди.

Қирлишонликлар нимадан хурсанд?
Қирлишонликлар нимадан хурсанд?
Қирлишонликлар нимадан хурсанд?

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Аҳоли ҳамда юридик шахсларга сифатли давлат хизматлари кўрсатувчи марказлар «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилининг амалда бажарилишига мустаҳкам замин яратаяпти. Ўз навбатида, Олот туман давлат хизматлари маркази олотликларга тезкор, шаффоф, халққа яқин давлат хизматларини кўрсатиб, хар бир фуқаронинг бугунидан рози, эртанги кунига ишонч билан яшашида муҳим ўринга эга бўлиб бормоқда.

Мавзуга оид