USD10 427.380.00%
RUB137.90+0.92%

Бухорода фоҳишаликнинг баҳоси 150 000 сўмми?

Бухорода фоҳишаликнинг баҳоси 150 000 сўмми?

Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 11 ноябр куни ўтказилган “Орият” махсус профилактик тезкор тадбирида М.М. исмли аёл ўзи вақтинчалик яшаб келаётган Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасидаги хонадонлардан бирида 1997 йилда туғилган Б.Б. ва 1998 йилда туғилган Х.Х.ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, Х.Х.дан бир юз эллик минг сўм пул олган ва моддий манфаатдор бўлиш эвазига фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланди.


Ушбу ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид