Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ғиждувонда мактаб ўқувчисининг ёнидан ошхона пичоги чиқди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ғиждувонда мактаб ўқувчисининг ёнидан ошхона пичоги чиқди
Бухоро

Ғиждувонда мактаб ўқувчисининг ёнидан ошхона пичоги чиқди

24.10.2024 378
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилоятида таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан ўтказилган «Тиғ» тадбири давомида пичоқ олиб юриш билан боғлиқ ҳолат аниқланган.
Гап шундаки, Ғиждувон туманидаги 22-мактабда таҳсил олувчи 2009 йилда тугилган О.Т. мактабга ошхона пичоғини олиб келганлиги аниқланган. -Олиб борилган профилактик суҳбат давомида, оқувчи О.Т. синфдоши 2009 йилда тугилган Ж.Х. билан гап талашиб, оила азолари шанига доғ туширувчи сўзлар айтилганлиги учун, қизишганлиги сабабли жаҳл устида уйига бориб, ушбу ошхона пичогини қўрқитиш мақсадида олиб келганлигини, қилган ишидан пушаймон эканлигини ҳамда келгусида бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдирди-, дейди, инспектор-психолог катта лейтенант Беҳруз Рахимов.
Ўқувчиларнинг ота-оналари мактабга таклиф этилиб, улар билан Миллий гвардия Гиждувон тумани инспектор-психологалари, ИИБ профилактика инспектори ва мактаб директори профилактик суҳбат ўтказишган. Ўсмирдан пичоқ олиб қўйилиб, унинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси («Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик») билан баённома расмийлаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, айни шундай тадбирлар давомида ўқувчиларнинг ёнидан, кастет, тигли жисмлар, электрон сигарета, тамаки маҳсулотлари, пиротехника воситалари аниқланиб, ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, профилактик чоралар кучайтирилмоқда.
Сўз ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг 9 ойи давомида 208 маротаба мактабларда тиғ тадбирлари ўтказилиб, 14 та ҳолатда мактаб ўқувчилари тиғли жисмлар олиб юрганликлари аниқланди ҳамда тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилди. Бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга муносиб ҳисса қўшиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жиноятчиликнинг 5 фоизга камайтиришга эришилган.
Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизга эътиборли бўлинг, болангизнинг севимли машғулотларига қизиқинг, у билан кўпроқ гаплашинг, чўнтаги ёки сумкасидаги пичоқ ҳимояни кафолатламаслигини ва обрў ҳам бермаслигини, балки унинг ҳаётини ёки ўзга фуқаронинг ҳаётини хавф остига қўйишини тушунтиринг. Болалар билан ишончли муносабатларни ўрнатинг. Ахир, бу сизнинг фарзандингиз. Зеро, ҳар бир инсоннинг орзуси зурриёдини яхши инсон қилиб тарбиялаш ва унга бахтли келажак яратиб беришдир.

Шерзод Камалов 24.10.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?