Ғиждувонда мактаб ўқувчиси ўғирлик қилди

 Ғиждувонда мактаб ўқувчиси ўғирлик қилди

Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 9 ноябрь кунидан 12 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида 8-синф ўқувчиси А.А., Ғиждувон тумани «Шарқ» маҳалласида яшовчи, Р.Ш. нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 3.000.000 сўмлик «ГерКулес» русумли велосипедини, 1.000.000 сўмлик юк ташишга мўлжалланган аравасини ҳамда ҳар бирининг баҳоси 200.000 сўмлик уч дона темир бочкаларини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига жами 4.600.000 сўмлик моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид