USD10 427.380.00%
RUB137.90+0.92%

Ғалвир сувдан кўтарилди: Бухорода мактабгача таълим тизимида аҳвол қандай?

Ғалвир сувдан кўтарилди: Бухорода мактабгача таълим тизимида аҳвол қандай?

Бугун, Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан соҳада очиқлик, шафофликни таъминлаш ҳамда ОAВлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида, “Бухоро вилоятида мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Фарход Латипов, унинг ўринбосарлари, бошқарманинг барча бўлим бошлиқлари, қатор соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Дастлаб, матбуот анжуманида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Фарход Латипов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, бугунги кунда вилояда жами 1 290 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб боряпти, шундан 439 таси давлат, 851 таси нодавлат (26 таси хусусий, 756 оилавий ва 69 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида) мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Вилоят бўйича 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 148 514 нафар, шундан 73 041 нафари ёки 49,2 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ушбу кўрсаткич қамровнинг 2017 йилга нисбатан қарийб 19,4 фоизга ошганлигини кўрсатади.

Жорий йил якунига қадар, вилоятда мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 49,2 фоиздан 61 фоизга етказиш режалаштирилган.

Қоракўл туманининг чекка ҳудудларида эса “Aқлвой” дастури доирасида ИСУЗУ автобусида мобил гуруҳ ташкил этилган бўлиб, унда 144 нафар болалар камраб олинган.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда ҳудуддаги 6 ёшли жами 8 040 нафар болалар 268 та мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларига қамраб олинган.

Aнжуманда бошқарма бошлиғининг алоҳида қайд этишича, соҳада давлат-хусусий шерикчилик тизимини янада такомиллаштириш учун тизимда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини тузиш истагини билдирган жами 162 та ташаббускорлар томонидан аризалар топширилган бўлса, бугунги кунда уларнинг 103 нафари билан лойиҳа битими имзоланган.

Шунингдек, 80 та битим лойиҳа ташабускорларига жами 147,7 mlrd.soъм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган бўлиб, шундан жами 69 та (6 929 ўрин) давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаб, 3097 нафар болаларни қамраб олган. 4 нафар ташаббускорнинг ўз хохишига асосан улар билан тузилиши режалаштирилган шартнома битимлари бекор қилинган.

Бундан ташқари, вилоят бўйича жами битим имзолаш истагини билдирган тадбиркорлар 55 нафар бўлиб, жами лойихалар қуввати 6700 ўринга мўлжалланган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 130,7 млрд. сўм талаб этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва уларга рухсат бериш тўғрисидаги қарорига асосан, бугунги кунда вилоятда 756 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини юритмоқда, уларга жами 11 292 нафар мактабгача ёшдаги болалар тарбияланмоқда.

Aнжуманда қайд этилишича, 2020 йилда вилоятда жами Инвестиция дастури доирасида 24 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Унга жами 94,1 миллиард сўм маблағ ажратилди.

2019 йилда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Обод марказ” дастурлари орқали вилоятда жами 34 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Фарход Латиповга кўра, вилоятда жами 7 956 нафар педагоглар фаолият кўрсатмоқда, уларнинг эса 2701 нафари олий маълумотли педагоглардир.

Мавзуга оид