Ўзбекистоннинг янги Конституцияси 2022 йили қабул қилиниши мумкин

 Ўзбекистоннинг янги Конституцияси 2022 йили қабул қилиниши мумкин

Бу ҳақда Президентнинг байрам табригида маълум қилинган. Жумладан, табрикда шундай дейилади:

«Дарҳақиқат, бугунги шиддатли давр биздан замонга мос ҳаракат ва ўзгаришларни талаб этмоқда. Ана шундай талабга жавоб берадиган мукаммал Конституцияга эга бўлиш учун Асосий қонунимизнинг янги лойиҳасини тайёрлашимиз, уни умумхалқ муҳокамасига қўйиб, билдирилган таклифлар асосида такомиллаштириш, ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами нишонланадиган кунларда қабул қилиш, ўйлайманки, миллий давлатчилик анъаналаримизга, халқимиз манфаатларига муносиб иш бўлади».

Мавзуга оид