Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ахбороти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Ўзбекистон > Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ахбороти
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ахбороти

05.07.2020 37
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра (https://t.me/uzbekmfa/634), сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва оммабоп мессенжерларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали Ватанимизга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда «ёрдам бериш»ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар.

Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади. Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолмоқда.

Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илетск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, касаллар, доимий касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.

Яна бир бор, Россия ҳудудидаги ватандошларимиздан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмасликларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга зид маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланаган. Хусусан, мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, шунингдек Интернет орқали тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан (44 млн 600 минг сўмдан) 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси қонунчилигига биноан, оғир оқибатларга олиб келадиган била туриб ёлғон маълумотни тарқатиш 300 мингдан 2 миллион рублгача жарима ҳамда уч йилдан беш йилгача қамоқ билан жазоланади.

Bukhara News 05.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

ИқтисодиётЎзбекистон

Халққа пуллик, амалдорларга эса текин хизмат адолатданми?

01.08.2022 809
Ўзбекистон

1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби осонлашади

30.07.2022 755
Ўзбекистон

Темирйўлчилар ўртасида Заковат турнири ўтказилди

07.07.2022 147
Ўзбекистон

1 июлдан электр ва газ нархлари оширилмайди

29.06.2022 415

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?