USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Ўзбекистондаги биринчи шамол электростанциясини қуриш бошланди

 Ўзбекистондаги биринчи шамол электростанциясини қуриш бошланди

1 апрель куни қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро компаниялардан бири бўлган БААнинг Masdar компанияси томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон туманида шамол электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди

Тадбир доирасида Masdar компанияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида қурилаётган электр станциясининг лойиҳавий қувватини 500 мегаваттдан 1,5 гигаваттгача ошириш бўйича битим имзоланган.

Зарафшон шаҳридаги шамол электр станцияси 2024 йилнинг охиригача тижорий фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. 500 мегаватт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 миллион тоннага камайтиришни таъминлаб бериши кўзда тутилган эди. Эндиликда бу рақамлар мос равишда 1,5 миллион хонадон ва 3,3 миллион тонна карбонат ангидридга кўпаяди.

Мавзуга оид