Ўзбекистонда онкологик бемор болаларга узлуксиз таълим бериш учун “Меҳрли мактаб” лойиҳаси жорий этилади

 Ўзбекистонда онкологик бемор болаларга узлуксиз таълим бериш учун “Меҳрли мактаб” лойиҳаси жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан гематология касаллиги билан даволанаётган болаларга узлуксиз таълим жараёнларини ташкил этиш вазифаси белгиланган. Бу борада «Замин» Халқаро жамоат фонди кўмагида юртимизда гематология ва онкология касаллиги билан даволанаётган болалар учун таълим жараёнини ташкил этишга йўналтирилган «Меҳрли мактаб» лойиҳаси амалга оширилади.

Ўзбекистонда онкологик бемор болаларга узлуксиз таълим бериш учун “Меҳрли мактаб” лойиҳаси жорий этилади

Лойиҳани Ўзбекистонда муваффақиятли жорий этиш мақсадида 7 йилдан буён Россия Федерациясида ўз фаолиятини олиб бораётган «Учим знаем» лойиҳасининг тажрибаси ўрганилиб, лойиҳани юртимизда амалга ошириш борасида таклифлари ўрганилди.

Ўзбекистонда онкологик бемор болаларга узлуксиз таълим бериш учун “Меҳрли мактаб” лойиҳаси жорий этилади

Меҳрли мактаб» лойиҳасини амалга ошириш учун Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий маркази ёнида жойлашган 182-мактаб танланди. Таълим жараёнлари 2022 йилдан йўлга қўйилади.

Мавзуга оид