Ўзбекистонда одам савдоси соҳасидаги жиноятлар маълумотлар базаси яратилади

 Ўзбекистонда одам савдоси соҳасидаги жиноятлар маълумотлар базаси яратилади

Ҳукумат қарори билан Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини Ички ишлар вазирлигининг Тезкор-қидирув бошқармаси юритади.

Маълумотлар базасига қуйидаги маълумотлар киритилади:

одам савдосига алоқадор шахслар;

одам савдосидан жабрланганлар, гумон қилинаётган қурбонлар – аёллар ва болалар тўғрисидаги маълумотлар, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;

жиноят содир этиш усуллари ва бошқа маълумотлар.

Қайд этилишича, сўров одам савдосига қарши курашиш бўйича ваколатли органлар фойдаланиши учун тезкор-қидирув бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда юборилади.

Сўров олинганидан кейин унинг натижаларига жавоб беш кун ичида юборилади.

Мавзуга оид