USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 23 мингдан ошди

 Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 23 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганларнинг сони уч кунда 23 780 нафарга етди

Хабарга кўра, вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 9551 нафар фуқаро эмланди. Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди. Маълум қилинишича, 3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Тошкент шаҳри (2105 нафар);
  • Наманган вилояти (1189 нафар);
  • Бухоро вилояти (1166 нафар);
  • Андижон вилояти (1083 нафар);
  • Тошкент вилояти (844 нафар) банд қилди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар, 2 апрель куни 9211 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланган эди.

Мавзуга оид